Logo

Қатар бозорига “Products of Uzbekistan” бренди остида 15 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади

Декабрь 02, 2025. 16:20 • 2 дақ

166
Қатар бозорига “Products of Uzbekistan” бренди остида 15 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади
Қатар бозорига “Products of Uzbekistan” бренди остида 15 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади
Қатар бозорига “Products of Uzbekistan” бренди остида 15 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади

ДОҲА, 3 декабрь. /“Дунё” АА/. Доҳанинг “City Center Mall” йирик савдо-кўнгилочар мажмуасида “Products of Uzbekistan” бренди остида озиқ-овқат, қандолат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миллий кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Қатарда илк бор ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон тадбиркорлари маҳаллий брендларимизни ушбу мамлакат бозорида сотиш бўйича ташаббусларини илгари сурди.

“Products of Uzbekistan” савдо ярмаркаси очилишида Қатар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Ал-Кувари, “Al Faisal Holding” асосчиси ва раиси шайх Фаисал Ол-Соний, “AAMAL” бош директори Рашид Ал-Мансури, “Abu Issa Holdings” бош директори Набил Абу Исса ва бошқа йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

Кўргазмада ҳўл мевалар, қандолат ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 50 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар намойиш қилинди. Ушбу маҳсулотлар “J&R”, “Bonaf”, “Qand”, “AgroFood”, “Caravan Gardens”, “Ermak”, “Tavois Agromir Expo”, “Makkaldo”, “Sherakhun”, “Frutata”, “Optimus Fruit” каби 30 га яқин етакчи ўзбек компаниялари томонидан тақдим этилди.

Кўргазма Қатар бозорида юқори сифатли ўзбек маҳсулотларини тарғиб этиш, икки мамлакат бизнес доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун муҳим платформа вазифасини бажарди.

Тадбирга 200 мингдан ортиқ қиши ташриф буюриб, ўзбек маҳсулотлари сифати билан танишди. Қатарнинг кўплаб импортёр компаниялари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилди.

Кўргазмада 15 миллион долларлик маҳаллий маҳсулотларимизни Қатар бозорига экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш