2025 йилда қарийб 1,2 минг нафар чет эллик доимий яшаш учун Ўзбекистонни танлади
Апрель 07, 2026. 11:20 • 2 дақ
• 186
ТОШКЕНТ, 7 апрель. /“Дунё” АА/. 2025 йил давомида хорижий мамлакатлардан 1159 киши Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг кўп иммигрантлар қуйидаги давлатлардан ташриф буюрган:
- Россия — 39,9%;
- Қозоғистон — 20,3%;
- Тожикистон — 10,3%;
- Қирғизистон — 4,3%;
- Туркманистон — 3,1%;
- Бошқа давлатлар — 22,1%.
Ҳудудлар кесимида келганлар қуйидаги манзилларни танлаганлар: Тошкент шаҳри (698 киши), Тошкент вилояти (275), Қорақалпоғистон Республикаси (101), Сирдарё вилояти (24), Фарғона вилояти (14), Жиззах вилояти (12), Навоий вилояти (12), Бухоро вилояти (11), Хоразм вилояти (7), Қашқадарё вилояти (2), Самарқанд вилояти (2) ва Наманган вилояти (1).
Доимий яшаш учун Ўзбекистонни танлаётган хорижий фуқароларнинг барқарор оқими мамлакатнинг яшаш ва ишлаш учун жозибадорлиги ортиб бораётганини акс эттиради, шунингдек, давлатнинг миграциявий жозибадорлиги ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлиги мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси