Ўзбекистон ва Туркманистон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди
Март 01, 2026. 13:00 • 57 сония
• 157
АШХАБОД, 8 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси Равшанбек Алимов ва Туркманистон Савдо-саноат палатаси раиси Мерген Гурдов ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот давомида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан, томонлар жорий йилда икки давлат тадбиркорлик субъектлари иштирокида қатор тадбирларни ўтказиш, ЎзбекистонТуркманистон ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги 5-йиғилиши ва қўшма бизнес-форумлар ташкил этиш, пировардида аниқ истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди.
Суҳбатнинг муҳим мавзуси сифатида икки давлат кичик ва ўрта бизнес субъектларининг Ўзбекистон ва Туркманистонда ўтказиладиган кўргазма ва форумларда ўзаро иштирокини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, икки мамлакат компания ҳамда корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришнинг истиқболли шакллари юзасидан фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси