Logo

Бугундан бошлаб “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Саудия Арабистонидан ўзбекистонлик зиёратчиларни ватанга олиб келишни бошлайди

Март 02, 2026. 10:26 • 28 сония

174
Бугундан бошлаб “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Саудия Арабистонидан ўзбекистонлик зиёратчиларни ватанга олиб келишни бошлайди

ТОШКЕНТ, 2 март. / “Дунё” АА/. Бугундан бошлаб Умра дастури бўйича “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг рейслари орқали Саудия Арабистонига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Жидда–Тошкент йўналишида репатриация рейслари ташкил этилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Авиакомпания маълумотларига кўра, Ўзбекистон авиация расмийларининг кўрсатмасига биноан, мамлакатимиздаги барча авиакомпанияларга кейинги огоҳлантиришгача Ўзбекистон зиёратчиларини Умра дастури бўйича Саудия Арабистонига олиб боришни тўхтатиб туриш вазифаси юклатилди. Бу чеклов, шу жумладан, “Uzbekistan Airways”нинг Тошкент–Жидда–Тошкент йўналишидаги рейсларига ҳам тааллуқлидир.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш