Logo

Дашогузда Ўзбекистон–Туркманистон бизнес-форуми ўтказилади

Февраль 20, 2026. 11:12 • 55 сония

67
Дашогузда Ўзбекистон–Туркманистон бизнес-форуми ўтказилади
Дашогузда Ўзбекистон–Туркманистон бизнес-форуми ўтказилади
Дашогузда Ўзбекистон–Туркманистон бизнес-форуми ўтказилади
Дашогузда Ўзбекистон–Туркманистон бизнес-форуми ўтказилади

ДАШОГУЗДА, 20 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов Туркманистоннинг Дашогуз вилояти ҳокими Довлетгелди Бабаев билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, агросаноат ва бошқа ўзаро манфаатли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, Хоразм вилояти делегациянинг март ойида Туркманистонга бизнес ташрифини ташкил этиш ва Дашогузда қўшма бизнес-форум ўтказиш масаласини кўриб чиқишга келишиб олинди.

Йилнинг иккинчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Туркманистоннинг учинчи ҳудудлараро форумига тайёргарлик кўриш, савдо шартномалари ва бошқа ҳужжатларни дастлабки тарзда ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

“Шовот–Тошҳовуз” чегараолди савдо зонасининг ташкил этилиши ўзаро савдони кенгайтириш ва икки давлат чегараолди ҳудудлари аҳолисининг турмуш даражасини оширишда муҳим омил бўлиши таъкидланди.

Мамлакатимиз дипломатик миссияси вакиллари бизнес-форум доирасида мазкур зона фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Туркманистон дипломатик ходимлари куни муносабати билан Тошҳовузда ўтказилган тантанали тадбирда ҳам иштирок этди. Бўлиб ўтган учрашувлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик минтақавий даражада изчил мустаҳкамланиб бораётганининг тасдиғидир.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш