Logo

Ар-Риёзда кураш бўйича шаҳар чемпионати бўлиб ўтади

Апрель 24, 2026. 11:28 • 2 дақ

309
Ар-Риёзда кураш бўйича шаҳар чемпионати бўлиб ўтади

АР-РИЁЗ, 24 апрель. /“Дунё” АА/. Саудия Арабистони пойтахтида кураш бўйича шаҳар чемпионати бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Arriyadiyah” ахборот агентлигига таяниб.

Икки кун давом этадиган мусобақа Саудия Арабистони кураш қўмитаси томонидан ташкил этилди. Мазкур чемпионатда эркаклар ва аёллар ўртасида барча ёш тоифалари бўйича ғолиблар аниқланади.

Саудия агентлигида эълон қилинган мақолада кураш тарихи ва ўзига хос жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Жумладан, курашнинг бошқа яккакурашлардан, масалан, эркин курашдан фарқли жиҳатлари баён этилган.

Курашда тизза ерга тегмаган ҳолда, тик турган ҳолатда рақиб курагини ерга теккизиш керак. Полвонлар “яхтак” деб атайдиган кийим кийиб, белларига қизил белбоғ боғлайди. Бу рақибни назорат қилиш ва усулларни қўллашда асосий восита бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек ўқинг

Материалда курашнинг замонавий спорт тури сифатида шаклланишида Комил Юсуповнинг ҳиссасини алоҳида қайд этган. 1980 йилларда Олимпия ўйинлари андозалари асосида вазн тоифалари ва вақт меъёрларини (2 дақиқадан 4 дақиқагача) ўз ичига олган ягона қоидалар ишлаб чиқилди. Ҳакамларнинг курашчилар қўллайдиган усулларни ифодалаши ҳамда уларнинг ҳаракатини баҳолаши учун соф ўзбекча (ҳалол, чала, ёнбош, танбеҳ, дакки, ғирром каби) атамалар жорий этилди.

1992 йилда Соҳибқирон Амир Темур хотирасига бағишланган биринчи халқаро турнирдан сўнг кураш дунё бўйлаб машҳур бўла бошлади.

Жаҳоннинг турли нуқталарида кураш бўйича халқаро турнирлар ҳамда Африка, Европа, Осиё, Океания ва Америка қитъаларида қитъа чемпионатлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Саудия Арабистонида ушбу спорт турининг оммалашиши Ўзбекистон миллий меросининг глобал миқёсдаги эътирофи сифатида баҳоланмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш