Logo

Германиянинг Мюнхен шаҳрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди

Декабрь 20, 2025. 16:42 • 2 дақ

155
Германиянинг Мюнхен шаҳрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди
Германиянинг Мюнхен шаҳрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди
Германиянинг Мюнхен шаҳрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди

МЮНХЕН, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Германиянинг Мюнхен шаҳрида “Ўзбекистонни кашф этинг!” мавзусида мамлакатимиз туризм салоҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу тақдимот тадбири Ўзбекистон элчихонаси томонидан “Sicher-Reisen” сайёҳлик компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда Бавария федерал ўлкасининг “Studiosus”, “Explorer”, “Kraft Travel”; “Gastager Weltreisen” каби қатор йирик туркомпаниялари, туроператорлар ва туризм уюшмалари аъзолари, журналистлар, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Мюнхендаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.

Учрашув элчихона вакилларининг қутлов сўзи билан очилди. Қатнашчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, хусусан, туризм соҳасида сўнгги йилларда эришилаётган ютуқлар ва хорижий сайёҳлар учун яратилган қулай шароитлар ва имтиёзлар, сифатли хизмат кўрсатиш имкониятлари ҳамда замонавий транспорт ва логистика инфратузилмалари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шундан сўнг, “Ўзбекистонда туризмнинг янгилаганаётган манзаралари: улкан мақсадлар – катта вазифалар” мавзусида тақдимот ўтказилди. Унда иштирокчилар мамлакатимизнинг бой ва истиқболли туризм салоҳияти, анъанавий ва янги сайёҳлик йўналишлари, туркомпаниялар ва туроператорларга яратилган қулайликлар билан таништирилди.

Ўзбекистоннинг Германиядаги туризм бренди элчиси Герхард Биркл ўз нутқида мамлакатимизни узоқ йиллардан яқиндан билиши ҳамда сўнгги йилларда туризм соҳасида эътирофга лойиқ ўзгаришлар юз берганини таъкидлаб, юртимизнинг бой тарихий ва маданий мероси, қадимий шаҳарларини немис сайёҳлари нигоҳидан таништирди. Туризм элчиси муаллифлигида тайёрланган юртимиз гўзаллиги ва сайёҳлик масканлари ҳақида видеолавҳа йиғилганларга намойиш этилди.

“Sicher-Reisen” сайёҳлик компанияси раҳбари Виктория Ницше жорий йил элчихона кўмагида юртимизга амалга оширган ташрифи чоғида орттирган тажрибаси билан бўлишди ва мамлакатнинг серқирра туризм салоҳияти германиялик сайёҳлар учун жозибадор туризм масканига айланиб бораётгани ҳамда бу каби тадбирлар сайёҳлар сонини янада оширишга хизмат қилишини айтди.

Тадбир давомида Туризмни қўмитаси томонидан тайёрланган видеороликлар ва видеолавҳалар намойиш этилди. Шу билан бирга, юртимиз туризми салоҳиятини ёритувчи тарқатма материаллар, амалий санъат буюмлари, миллий либослар, зардўзлик ва каштачилик намуналари, турли шарқона матолар, анъанавий кийим-кечаклар ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Мазкур экспозиция иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туристик жозибадорлигини яққол намоён этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш