Logo

Кўксарой қароргоҳида Чехия Бош вазирини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Апрель 30, 2026. 12:19 • 51 сония

257
Кўксарой қароргоҳида Чехия Бош вазирини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 30 апрель. /“Дунё” АА/. Бугун Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Чехия Бош вазири Андрей Бабишни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, уни шоҳсупага таклиф қилди.

Шунингдек ўқинг

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Чехия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Маросим якунида биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш