Ўзбекистон ва Чехия Бош вазирлари Тошкент технопаркига ташриф буюрди
Апрель 30, 2026. 14:26 • 2 дақ
• 150ТОШКЕНТ, 30 апрель. /“Дунё” АА/. Чехия Бош вазири Андрей Бабиш Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент технопарки фаолияти билан танишди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу замонавий саноат мажмуаси Президент қарори асосида ташкил этилган бўлиб, мамлакатда саноат кооперациясини ривожлантириш ва юқори талабга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган.
Технопарк ҳудудида умумий қиймати тахминан 500 миллион доллар бўлган 20 та ишлаб чиқариш корхонаси фаолият юритмоқда. Уларда 5 мингдан ортиқ ишчи ва мутахассислар меҳнат қилмоқда.
Ташриф давомида меҳмонларга турли юқори технологияли маҳсулотлар, жумладан маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифт ва эскалаторлар, насос ускуналари, саноат қозонлари ва совитиш тизимлари намойиш этилди.
Мазкур технопарк “Samsung Electronics”, “Ferroli” ва “Pietro Fiorentini” каби халқаро компаниялар билан ҳамкорлик қилади.
Маҳсулотлар хорижий брендлар остида, уларнинг назоратида ишлаб чиқарилади ва ички бозор билан бирга 10 та мамлакатга экспорт қилинади.
Ташриф якунида меҳмонлар Ўзбекистоннинг саноат имкониятлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва сифатига юқори баҳо берди
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси




