Logo

Сеулда Наврўз байрами муносабати билан ватандошлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Март 25, 2026. 13:35 • 2 дақ

95
Сеулда Наврўз байрами муносабати билан ватандошлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

СЕУЛ, 26 март /“Дунё” АА/. “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида мини-футбол бўйича турнир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан ўтказилган ушбу мусобақада 12 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Ўйинлар қизғин, аммо дўстона руҳда ўтди. Мусобақа якунида энг кучли жамоалар аниқланиб, мусобақа ташкилотчилари ва ҳамкорлари томонидан кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир доирасида иштирокчилар ва меҳмонлар учун миллий таомлар, жумладан, ўзбек миллий таоми палов тайёрланиб, Наврўзга хос байрамона муҳит яратилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ватандошларни Наврўз байрами билан самимий муборакбод этиб, бундай спорт мусобақалари хорижда истиқомат қилаётган юртдошлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, уларни миллий қадриятлар атрофида бирлаштириш ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Шунингдек, Ўзбекистонда оммавий спортни ривожлантириш, жисмоний фаолликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хориждаги фуқаролар иштирокида ҳам давом эттирилаётгани қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш