Logo

Туркияда Наврўз: халқлар дўстлиги ва маданий ҳамкорлик тобора ривожланмоқда

Март 26, 2026. 09:09 • 2 дақ

80
Туркияда Наврўз: халқлар дўстлиги ва маданий ҳамкорлик тобора ривожланмоқда

ИСТАНБУЛ, 26 март. /“Дунё” АА/. Истамбул ва Бурса шаҳарларида Наврўз байрами муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу байрам тадбирларида Туркиядаги кенг жамоатчилик вакиллари, маданият ва санъат арбоблари, ушбу давлатда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирок этди.

Юртимиздан Туркиядаги бош консуллик дипломатлари, ШҲТ Халқ дипломатияси маркази ходимлари, Ўзбекистон маданияти, бирлиги ва ҳамкорлик жамияти аъзолари, Давлат санъат ва маданият институти ҳамда Юнус Ражабий номидаги Миллий мусиқа санъати институти вакиллари қатнашди.

Шунингдек ўқинг

Сўзга чиққанлар Наврўз нафақат миллий байрам, балки умуминсоний қадриятлар, тинчлик, бирдамлик ва хайр-эҳсон ғояларини ўзида мужассам этган байрам эканини таъкидлади. Туркияда ушбу баҳорий айёмни нишонлаш орқали халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари янада мустаҳкамланиши эътироф қилинди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда Юнус Ражабий номидаги Миллий мусиқа санъати олийгоҳи ўқитувчи ва талабалари томонидан тайёрланган концерт дастури иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Унда ўзбек ва турк халқларининг кўп асрлик тарихи, миллий анъаналари ва маданий хусусиятлари мусиқа ва рақслар орқали ифодаланди.

Шунингдек, иштирокчилар учун анъанавий санъат кўргазмалари ҳам ташкил этилди, ўзбек миллий таомлари тақдим этилди. Туркияда истиқомат қилаётган ватандошлар ҳам ўз чиқишлари орқали байрамнинг янада кўтаринки руҳда ўтишига ҳисса қўшди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш