ТИВда Кувайт элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Май 21, 2026. 18:30 • 52 сония

114
ТИВда Кувайт элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 21 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Кувайт элчиси Турки Холид Ҳамад ал-Микрад билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, ўзаро ташрифлар алмашинуви ва халқаро анжуманларни биргаликда ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш