Ҳиндистонлик профессор: Ислом цивилизацияси марказишунчаки музей эмас, балки бутун ислом олами учун илмий маскандир
Март 18, 2026. 11:41 • 2 дақ
• 80
ДЕҲЛИ, 18 март. /“Дунё” АА/. Ҳиндистондаги Жамия Миллия Исломия марказий университети профессори Шаҳид Таслим “Дунё” АА мухбирига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази очилиши муносабати билан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди:
– Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўзбек халқининг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ва дунёга тарғиб қилиш йўлидаги улкан қадамдир.
У шунчаки музей эмас, балки Имом Бухорий, Термизий, Хоразмий, Беруний ва бошқа буюк алломаларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини тадқиқ этувчи йирик илмий маскан бўлади.
Марказ ғояси ва унинг пойдевори бевосита Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қўйилди. Давлат раҳбари “Маърифатга қарши жаҳолат” тамойили асосида ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини кўрсатиб беришни мақсад қилган.
Ҳурматли Президентнинг шахсан назорати ва эътибори туфайли бу ерда энг замонавий тадқиқот лабораториялари, бой кутубхона ва ноёб қўлёзмалар фонди шаклланмоқда.
Бу маскан келажакда дунё шарқшунослари ва исломшунослари учун асосий платформага айланади. Бу ерда ёш авлод ўз тарихини ўрганади, халқаро конференциялар ўтказилади.
Бу – Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган стратегик объектдир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси