Logo

Ўзбекистон вакили Нью-Йоркда БМТ Статистика комиссиясининг 57-сессия раиси ўринбосари этиб сайланди

Март 04, 2026. 10:32 • 2 дақ

205
Ўзбекистон вакили Нью-Йоркда БМТ Статистика комиссиясининг 57-сессия раиси ўринбосари этиб сайланди
Ўзбекистон вакили Нью-Йоркда БМТ Статистика комиссиясининг 57-сессия раиси ўринбосари этиб сайланди

НЬЮ-ЙОРК, 4 март. /“Дунё” АА/. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида БМТ Статистика комиссиясининг 57-сессияси ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

6 мартга қадар давом этадиган ушбу тадбирда Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамраев бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.

Сессия доирасида иштирокчилар 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни баҳолаш индикаторлари тизимини такомиллаштириш, расмий статистикани ишлаб чиқишда сунъий интеллект ва технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилади.

Шу билан бирга, тараққиёт ва фаровонликни янада кенгроқ баҳолаш учун “Beyond GDP” (ЯИМдан ташқари) концепциясини муҳокама қилиш, атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришига оид статистик маълумотларни миллий ҳисоботларга интеграция қилиш бўйича экспертлар фикр-мулоҳаза алмашади.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Беҳзод Ҳамраев 57-сессия раиси ўринбосари сифатида сайланди.

Читайте также

Ўзбекистон делегациясининг сессия ишидаги иштироки мамлакатимизда илк маротаба ўтказилаётган Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари даврида алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу муҳим ва долзарб тадбир БМТнинг энг сўнгги халқаро тавсиялари асосида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистоннинг сессия ишида фаол иштирок этиши республиканинг маълумотлар очиқлиги ва шаффофлиги тамойилларига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Форум доирасида БМТ Статистика бўлими раҳбарияти ва етакчи экспертлар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил апрель ойида тарихда илк маротаба Ўзбекистон Республикаси 2026–2029 йиллар учун БМТ Статистика комиссиясининг тўлақонли аъзоси этиб сайланган. Халқаро ҳамжамиятнинг ушбу қарори мамлакатимизда миллий статистика тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг эътирофидир.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш