Logo

Хитойдан муносабат: Ўзбекистон дипломатлари олдига мамлакат тараққиётига таъсир кўрсатадиган вазифалар қўйилди

Январ 20, 2026. 09:00 • 2 дақ

114
Хитойдан муносабат: Ўзбекистон дипломатлари олдига мамлакат тараққиётига таъсир кўрсатадиган вазифалар қўйилди

ПЕКИН, 20 январь. /“Дунё” АА/. Хитойнинг “Travel&Leisure” нашри бош муҳаррири Ян Цзипин “Дунё” АА учун Ўзбекистон Президенти раислигида бўлиб ўтган Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятига бағишланган йиғилиш якунларига изоҳ берди:

Аниқ натижаларга эришадиган, халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини қатъий ҳимоя қиладиган янги формациядаги дипломатлар даври келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ТИВ ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятига бағишланган йиғилишда маълум қилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда фаол ташқи сиёсат ислоҳотлари амалга оширилмоқда. Таълим тизимини ривожлантириш, ёшларнинг билимини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакатда етакчи хорижий олий таълим муассасалари филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Президент дунёнинг Топ-100 талик рейтингига кирган нуфузли чет эл университетларини Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ҳамкорлари сифатида жалб қилиш бўйича аниқ чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.

Ҳеч шубҳасиз, бу саъй-ҳаракатлар бугун ўз натижасини бермоқда. Ўзбекистон ёшлари халқаро миқёсда мамлакат байроғини тобора баланд кўтармоқда. Бундай ёшлар олимпиада чемпиони бўлмоқда, халқаро мусобақаларда ғолиб чиқмоқда. Бугун бутун дунё “O‘ZBEKISTON” сўзини баландроқ эшитмоқда.

Биз учун дўст бўлган мамлакатингиз Янги Ўзбекистонни барпо этиш, ислоҳотлар ва янгиланишлар йўлидан қатъий бораётгани Хитойда бизни қувонтиради.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати долзарб минтақавий ва халқаро муаммоларни ҳал этишда фаол роль ўйнамоқда. Дипломатлар олдига барча йўналишлар бўйича янада кўпроқ вазифалар қўйилмоқдаки, уларнинг ҳал этилиши мамлакатни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш