Ўзбекистон нуфузли халқаро технология кўргазмасида қатор IT-ечимлари ва стартаплари билан қатнашмоқда
Февраль 10, 2025. 16:01 • 1 дақ
• 1710
АР-РИЁЗ, 10 февраль. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистони пойтахтида Яқин Шарқ минтақасидаги ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги энг йирик тадбирлардан бири – "LEAP-2025" халқаро технология кўргазмаси ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ушбу кўргазмада Ўзбекистон IТ-соҳасининг илғор ишланмаларини намойиш этувчи миллий павильон ташкил этилди.
Унда "IT Park Uzbekistan" ва рақамли технологияларнинг турли йўналишларида фаолият юритувчи 10 дан ортиқ хусусий IТ-компаниялар ўзларининг дастурий-маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Ўзбекистон IТ-компаниялари иқтисодиётнинг турли тармоқларида бизнес жараёнларини оптималлаштириш, бошқарув самарадорлигини ошириш ва мураккаб тартибларни соддалаштиришга қаратилган илғор технологияларни таклиф этади.
Ўзбекистонлик дастурчиларнинг молиявий технологиялар, таълим технологиялари, бизнес жараёнларини автоматлаштириш, инсон ресурсларини бошқариш, рақамли трансформация, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик каби соҳаларда инновацион ечимлари ташкилотчилар ҳамда меҳмонларда катта таассурот қолдиряпти.
"LEAP-2025" Саудия Арабистони ва Яқин Шарқдаги бошқа мамлакат вакиллари билан бизнес алоқаларини ўрнатиш, ҳамкорликни кенгайтириш, ҳамда IТ-хизматларни экспорт қилиш учун ажойиб имконият яратади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрь ойида Ар-Риёздаги "The Garage" инновацион майдонида "IT Park Uzbekistan" ваколатхонаси расман очилган эди. Бу қадам Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида рақамли технологиялар соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзбек стартаплари ва IT-компаниялари имкониятларини тарғиб этиш учун хизмат қилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистонлик олима Бутунжаҳон фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди