Ўзбекистон элчиси Словакия Президентига ишонч ёрлиғини топширди
Март 07, 2025. 10:47 • 36 сония
• 1271
БРАТИСЛАВА, 7 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) Бахтиёр Ибрагимов ушбу мамлакат Президенти Петер Пеллегринига ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Братиславадаги "Грассалковичлар" саройида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилаётганини таъкидлашди. Шунингдек, жорий йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда салмоқли қўшма тадбирлар белгилангани мамнуният билан қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ибрагимов жорий йилнинг январь ойида Албания Президенти Байрам Бегайга Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) сифатидаги ишонч ёрлиғини топширган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари АҚШ делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди
Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди