Logo

Ўзбекистон миллий маданияти ва таомлари Минскда ўтказилган фестивалда эътироф этилди

Июль 30, 2025. 14:48 • 44 сония

106
Ўзбекистон миллий маданияти ва таомлари Минскда ўтказилган фестивалда эътироф этилди

МИНСК, 30 июль. /"Дунё" АА/. Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан Минск шаҳрида илк бор хорижий дипломатик корпус иштирокида гастрономик фестиваль ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Фестивалда Ўзбекистон, Россия, Венесуэла, Ҳиндистон, Қатар, БАА, Фаластин, Сербия, Судан, Туркия, Зимбабве каби мамлакатларнинг миллий ошхоналари ва уларнинг маданияти намойиш этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков иштирокчиларни қутлади.

Мамлакатимиз элчихонаси томонидан тақдим этилган ўзбек халқининг бой маданияти, миллий таомлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ўрин олган Ўзбекистон стенди ташкилотчилар ва меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков Ўзбекистон стендига ташриф буюрди ва мамлакатимиз маданияти ҳамда гастрономик салоҳиятини юксак баҳолади. 

"Ўзбекистон миллий таомларининг довруғи бутун дунёга ёйилган. Ушбу фестивалдаги иштирокингиз орқали сизлар яна бир карра меҳмонларни ҳайратлантира оласизлар, деб ўйламайман. Дўст ўзбек халқининг бетакрор таомлари билан бугунги анжуманимизда иштирокингиз учун миннатдорлик билдираман", – деди вазир Максим Риженков

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш