Logo

Ўзбекистон Польша билан таълим соҳасидаги алоқаларни янги поғонага кўтаради

Ноябрь 22, 2024. 16:04 • 27 сония

200
Ўзбекистон Польша билан таълим соҳасидаги алоқаларни янги поғонага кўтаради

ВАРШАВА, 22 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Польша Халқ таълими вазирлигининг Мазовия воеводлиги бўйича таълим Кенгаши раҳбари Виолетта Кшижановская билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда икки давлат таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Польшада ўқиш истагида бўлган ўзбекистонлик абитуриентларнинг ҳужжатларини нострификация қилиш ва қонунийлаштириш тартиби хусусида фикр алмашилди.

Польша томонига Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланган 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш