Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси илгари сурган ташаббуслари Ашхободда ўтган халқаро анжуманда тақдим этилди
Октябрь 02, 2025. 12:32 • 58 сония
• 80
АШХОБОД, 2 октябрь. /"Дунё" АА/. Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигининг Халқаро муносабатлар институтида БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясига бағишланган "Халқаро ҳамкорлик: тинчлик ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлаш кафолати" мавзусида конференция бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддилари ва ходимлари, Туркманистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Анжуманда сўзга чиққан Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларга батафсил тўхталиб ўтди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар уйғунлиги, уларда барқарорлик ва хавфсизлик асосларини мустаҳкамлаш, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, замонавий таҳдид ва таҳдидларга қарши курашишда минтақа давлатларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилгани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари томонидан БМТ минбаридан билдирилган тинчликсевар ва конструктив ташаббуслар халқаро ҳамжамиятда кенг қўллаб-қувватланиши, бутун дунёда тинчлик, ишонч ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлашга амалий ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади