Ўзбекистон ва Беларусь монополияга қарши курашиш бўйича тажриба алмашади
Март 14, 2025. 09:17 • 2 дақ
• 86
МИНСК, 14 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров Беларусь монополияга қарши курашиш, тартибга солиш ва савдо вазири Артур Карпович билан учраши, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида томонлар ўзаро савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳолати тўғрисида маълумот алмашдилар, шунингдек, Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг 2024 йил февраль ойида Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи якунлари бўйича қабул қилинган "Йўл харитаси"да белгиланган вазифаларни амалга оширишнинг боришини кўриб чиқдилар.
Вазир Артур Карпович МДҲга аъзо давлатларнинг монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгаши доирасида ўзбекистонлик ҳамкасблар билан конструктив ҳамкорликни юқори баҳолади.
У Монополияга қарши курашиш, тартибга солиш ва савдо вазирлигининг таркибий бўлинмаси – Беларусь универсал товар биржаси фаолиятига алоҳида тўхталиб, биржа ўзбек ҳамкорлари билан сўнгги икки йил давомида ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйганини эътироф этди.
Томонлар 2024 йил февраль ойида олий даражадаги ташриф якунлари бўйича имзоланган Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Беларусь Монополияга қарши курашиш, тартибга солиш ва савдо вазирлиги ўртасида рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим қоидаларини амалиётга тадбиқ этиш, шунингдек, ундан самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этдилар.
Ушбу битим қоидаларини амалга ошириш механизми, аниқ муддатлари ва масъул шахсларни тартибга солувчи қўшма ҳаракатлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Исломобод шаҳрида “Ўзбекистон покистонлик фотосуратчилар нигоҳида” фотокўргазмаси очилди
Миср билан АКТ соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади