Logo

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Мадриддаги Ислом кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Август 13, 2025. 13:27 • 55 сония

99
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Мадриддаги Ислом кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

МАДРИД, 13 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испания Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик бўйича Испания агентлигининг (AECID) "Felix Maria Pareja" ислом кутубхонаси директори Луиса Мара билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилинди ҳамда ахборот ва китоб фондлари алмашинуви соҳасида келишувга эришилди.

Ўзбек ва испан тилларидаги китоб фондларини рақамлаштириш, қўшма семинарлар, маҳорат дарслари ва бошқа маърифий-маданий тадбирлар ташкил этишда кўмак кўрсатиш таклиф этилди.

AECID Ислом кутубхонаси ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш ташаббусига алоҳида эътибор қаратилди.

Маданий алоқаларни кенгайтириш ишончни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонга сайёҳлик ва сармоявий қизиқишни оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Ноёб нашрларни рақамлаштириш, қўшма тадбирлар ўтказиш ва имзоланадиган меморандум орқали институционал ҳамкорлик қилиш таълим технологиялари ва китоб бизнесини ривожлантириш учун салоҳият яратади.

Ўзбекистон элчихонаси номидан кутубхонага "Темур Тузуклари" ва "Шарқ хаттотлиги ва миниатюра санъати намуналари" китоблари совға қилинди. Ўз навбатида, Луиса Мара кутубхонада сақланаётган Ўзбекистон тарихи ва маданий меросига оид китобларни тақдим этди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш