Logo

Ар-Риёзда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Ноябрь 06, 2023. 10:23 • 55 сония

211
Ар-Риёзда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

АР-РИЁЗ, 6 ноябрь. /Дунё АА/.  Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё департаменти бош директори Муҳаммад ал-Матрафи билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.


Мулоқот аввалида Муҳаммад ал-Матрафи икки давлат ўртасидаги алоқалар мазмунан ва сифат жиҳатидан барча соҳаларда янги босқичга кўтарилаётгани, олий ва юқори даражадаги ташрифлар сони ортиб бораётгани, саудиялик ишбилармонларнинг ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга бўлган интилишларини юқори баҳолади.


Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида Ҳукуматлараро қўшма комиссия ва сиёсий маслаҳатлашувлар мунтазам равишда ўтказиб келинаётгани ўз ўрнида қардош халқларни ўзаро боғлаб турувчи ришталарни янада юксак поғоналарга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.


Саудия Арабистони томони, шунингдек,  жорий ноябрь ойида Ар-Риёз шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказишдан манфаатдор эканини маълум қилди.


Ушбу сиёсий тадбир ўзаро муносабатлар ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, янги истиқболли йўналишларни белгилаб олиш ва ҳамкорлик кўламини ошириш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш