Ўзбекистоннинг бой мероси ва сайёҳлик салоҳияти "НАТО шерик давлатлари куни-2025" маданий тадбирида тақдим этилди
Июнь 09, 2025. 10:49 • 53 сония
• 648
МОНС, 9 июнь. /"Дунё" АА/. Бельгиянинг Монс шаҳрида жойлашган НАТОнинг Бирлашган Қўшинлари Бош Қўмондонлигининг операциялар бўйича штаб-квартирасида мазкур тузилмага аъзо ва шерик давлатлар иштирокида "НАТО шерик давлатлари куни-2025" маданий тадбири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир НАТОга аъзо ва шерик давлатлар ўртасидаги ўзаро англашув ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. Иштирокчилар ўзларининг бой маданий мероси, миллий анъаналари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий таомларини намойиш этишди.
Маданий анжуман доирасида Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилди. Мамлакатимиз стенди иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар эътиборига юртимизнинг бой тарихий-маданий меросини акс эттирувчи фотосуратлар, ўзбек ҳунармандлари томонидан яратилган буюмлар ва халқ амалий санъати намуналари тақдим этилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг сайёҳлик, маданий ва тарихий салоҳияти ҳақида маълумот берадиган брошюралар, буклетлар ва флаерлар тарқатилди.
Гастрономик қисм доирасида меҳмонларга ўзбек миллий таомлари таклиф этилди. Мазкур таомлар ўзининг хилма-хиллиги, бетакрор таъми ва миллий хусусиятлари билан йиғилганларга катта таассурот қолдирди.
Тадбир иштирокчилари, Ўзбекистоннинг миллий маданияти, таомлари ва сайёҳлик салоҳиятини эътироф этиш баробарида, мамлакатимизга ташриф буюриш истагини билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади