Британиянинг нуфузли таълим ташкилоти томонидан Тошкентда халқаро семинар ташкил этилади
Февраль 24, 2025. 07:01 • 44 сония
• 111
ЛОНДОН, 24 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Британиянинг "Association of MBAs and Business Graduates Association" (AMBA & BGA) таълим ташкилотининг аъзолик масалалари бўйича директори Виктор Хеденберг билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Британия таълим ташкилоти ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш, қўшма таълим дастурлари, семинарлар ва конференциялар ташкил этиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Виктор Хеденберг Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ва республика ёшларининг сифатли таълим олиши учун яратиб берилаётган шароитларни юқори баҳолади.
Унинг айтишича, AMBA Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни жадаллаштиришга катта эътибор қаратмоқда.
"Шу йил апрель ойида Ўзбекистонга сафари қилишни режалаштиряпмиз. Сафар давомида Тошкентда республика бизнес мактаблари учун "Unlocking the Potential of Management Education in Central Asia" мавзусида семинар ташкил этилади. Унда, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг 50 дан зиёд делегатлари иштирок этиши кутилмоқда", деди Виктор Хеденберг.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади