Буюк Британиянинг етакчи университети Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини амалга оширишдан манфаатдор

Ноябрь 05, 2024. 13:00 • 2 дақ

• 479
Буюк Британиянинг етакчи университети Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини амалга оширишдан манфаатдор

ЛОНДОН, 5 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Лондон Брунель университетида бўлиб, мазкур олий таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича проректори профессор Тревор Хой билан учрашув ўтказишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Британия томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва давлатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати билан батафсил таништирилди.

Томонлар олий таълим ва илмий тадқиқотлар, жумладан, икки томонлама диплом бериш дастурлари, ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари эътибор қаратдилар.

Шунингдек ўқинг

Проректор Тревор Хой Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотларни ва ёшларнинг сифатли таълим олиши учун яратиб берилган шароитларни юқори баҳолади. "Ўзбекистонда Британия таълим стандартларини жорий этишдан манфаатдормиз. Республика олий таълим муассасалари билан турли йўналишларда узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам тайёрмиз", деди у.

Дипломатлар ташриф давомида ушбу университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан ҳам алоҳида учрашув ўтказдилар.

Лондон Брунель университети илк бора 1798 йилда коллеж сифатида ташкил этилган. Шунингдек, у 1960 йилдан эътиборан Университет шаклида қайта таъсис этилган. Таълим муассасаси Британия ҳукуматига тегишли. Ҳозирда унда 19 минг нафарга яқин талабалар таҳсил олмоқда. Муассасада 2,5 минг нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритади. Университетда муҳандислик ва физика соҳаларидан ташқари бизнес бошқаруви, тиббиёт, ижтимоий фанлар, IT, санъат ва дизайн йўналишларида сабоқ берилади. Унинг ҳузуридаги илмий-амалий лабораторияларда муҳандислик соҳаларида кўплаб инновацион тадқиқотлар амалга оширилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш