Ўзбекистон делегацияси Теҳронда ўтказилган лаборатория асбоб-ускуналари ва кимёвий моддалар халқаро кўргазмасида қатнашди
Январ 05, 2024. 15:43 • 2 дақ
• 152
ТЕҲРОН, 5 январь. /«Дунё» АА/. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг Эрондаги элчихонаси ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Теҳронда бўлиб ўтган «Iran Lab-2024» 11-халқаро кўргазмасида қатнашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур кўргазма Эроннинг юқори сифатли лаборатория асбоб-ускуналари ва кимёвий моддалари билан яқиндан танишиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун муҳим платформа ҳисобланади.
Жорий йилги намойишда 450 дан ортиқ маҳаллий компаниялар қатнашди ва 10 мингдан зиёд маҳсулотлар тақдим этилди.
Жумладан, умумий лаборатория жиҳозлари, лаборатория материаллари, нефт-кимё саноати, электр энергияси, электроника, дастурий таъминот, биотиббиёт муҳандислиги ва биоматериаллар, механика ва металлургия, умумий физика, қишлоқ хўжалиги ва экология, стратегик технологиялар соҳасидаги машина ва ускуналар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.
Кўргазма доирасида, Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эрон фан ва технологиялар бўйича вице-президентининг Иқтисодий ривожланиш бўйича ўринбосари Жавод Машойих, Сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Меҳди Илёсий ҳамда Халқаро фан ва технология ҳамкорлик маркази директори Амир Ҳусайн Мирободий билан икки томонлама музокаралар ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Бўлиб ўтган учрашувлар якунида томонлар қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, кимё саноати, тўқимачилик, қурилиш материаллари саноати компаниялари иштирокида қўшма бизнес-форум ўтказишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади