Ироқ илмий муассасаларида сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид асарлар Тошкентда намойиш этилиши мумкин
Июнь 30, 2025. 15:02 • 53 сония
• 83
АЛ-КУВАЙТ, 30 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Ироқнинг Кувайтдаги элчиси Ал-Манҳал ас-Софи билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими арафасида пойтахтимизда ўтказиладиган "Ўзбекистон маданий мероси - бутун инсоният мероси" мавзусидаги халқаро кўргазмада Ироқ вакилларининг иштироки масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар Бағдод шаҳридаги "Авқофул омма" кутубхонасида сақланаётган Фахрул-ислом Баздавийнинг "Усул ал-Баздавий" асарининг қўлёзмаси нусхасини мазкур кўргазмада намойиш этиш имкониятлари хусусида фикр алмашдилар.
Элчи Ал-Манҳал ас-Софи Ўзбекистон томонининг ушбу таклифини Ироқнинг мутасадди вазирлик ва идоралари вакиллари билан муҳокама қилишини билдирди.
Шунингдек, учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон-Ироқ инвестиция форуми, Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси, икки давлат Савдо-саноат палаталари ўртасида англашув меморандумини имзолаш, ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш, Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Ироқ Маданият, туризм ва қадимий мерос вазирлиги ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаш ва бошқа таклифлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ироқ томонига шу йил 8 июль куни Кувайтда "Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси" мавзусида ўтказилиши режалаштирилган туризм форуми ҳақида ҳам маълумот берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади