Logo

Бангкок шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган қабул маросими бўлиб ўтди

Сентябрь 19, 2025. 09:49 • 43 сония

67
Бангкок шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган қабул маросими бўлиб ўтди

БАНГКОК, 21 сентябрь. /"Дунё" АА/. Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Чулалонгкорн университетида "Марказий Осиё куни" мавзусида тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир Таиланд Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Шунингдек, анжуман давомида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган қабул маросими ташкил этилди.

Унда Таиланд ТИВ бош бошқармалари раҳбарлари, БМТ Осиё ва Тинч океани давлатлари ижтимоий ва иқтисодий комиссияси котибияти вакиллари, Чулалонгкорн университети ректори, "Uzbekistan Airways", "Centrum Air" авиакомпаниялари, ОАВ ходимлари ва Таиланддаги ватандошлардан қатнашди.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистон мустақилликнинг ўтган ўттиз тўрт йилида эришган ютуқларини, хусусан, мамлакат ижтимоий- сиёсий ҳаётидаги ижобий ўзгаришларни ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган дастурларни юксак баҳоладилар. Сўнгги саккиз йилда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллагани алоҳида урғуланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш