Сибирдаги етакчи савдо тармоқлари Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар импорти ҳажмини оширишга тайёр
Январ 23, 2025. 13:53 • 56 сония
• 169
НОВОСИБИРСК, 23 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров Сибирдаги энг йирик улгуржи савдо тармоқларидан бири "Хилокский" савдо маркази директори Дмитрий Зяблов билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида асосий эътибор мазкур савдо мажмуасида меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва мамлакатимиздан турли мева-сабзавотларни Новосибирск бозорларига етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.
Россия томони бугунги кунда Новосибирск бозорида Ўзбекистон мева-сабзавотларининг улуши 80-82 фоизни ташкил этишини, бу Новосибирск шаҳри ва вилоятининг барча ҳамкор давлатлари орасида юқори кўрсаткич эканлигини билдирди. "Ўзбекистон мева-сабзавотларининг юқори сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, ҳозирда марказда савдо тўғридан-тўғри Ўзбекистондан сабзавот ва мевалар олиб келинаётган юк машиналарида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишдаги ишларни янада кенгайтиришга тайёрмиз", деди Дмитрий Зяблов.
Мазкур савдо мажмуасида ишлаётган юртдошларимиз билан кечган суҳбат чоғида уларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда Бош консулхонага мурожаат қилиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Россия ҳудудида қонуний бўлиш учун барча зарур ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилиши шартлиги қайд этилди.
Бош консулхона томонидан юртдошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтилди. Учрашув якунида ватандошларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга бош консулдан батафсил жавоб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади