Logo

Франция компанияси Ўзбекистонда аэробар лойиҳасини амалга ошириши мумкин

Январ 19, 2025. 07:42 • 37 сония

166
Франция компанияси Ўзбекистонда аэробар лойиҳасини амалга ошириши мумкин

ПАРИЖ, 19 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Франциянинг "Аerophile groupe" компанияси президенти Жером Гиакомони билан музокаралар ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда туристлар учун хизмат кўрсатувчи ҳаво шари ва аэробар лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Компания президенти Ўзбекистонда ҳаво шари ва аэробар лойиҳасини самарали амалга ошириш учун барча шароитлар мавжудлигини таъкидлади.

"Компанияси томонидан Франция, АҚШ, Германия, Испания, Польша, Буюк Британия, Венгрия, Туркия, БАА, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Сингапур, Япония, Хитой, Таиланд, Камбоджа, Вьетнам, Иордания, Ироқ, Тунис, Грузия, Мексика, Бразилия, ва бошқа туризм индустрияси ривожланган давлатларда мазкур лойиҳа муваффақиятли амалга оширилган. Аэробар лойиҳаси Ўзбекистон учун қизиқарли ва муваффақиятли бўлишига ишончим комил", - деди Жером Гиакомони.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш