Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Челябинск вилояти мутасаддилари билан ҳамкорлик истиқболларини келишиб олдилар
Май 28, 2025. 11:28 • 38 сония
• 139
ЧЕЛЯБИНСК, 28 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхона ходимлари хизмат сафари билан Россиянинг Челябинск вилоятига борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон дипломатлари сафари давомида Жанубий Урал давлат аграр университети, Жанубий Урал савдо-саноат палатаси ва "Макфа" озиқ-овқат корхонаси раҳбарияти билан музокара ўтказдилар.
Бўлиб ўтган учрашувларда олий таълим соҳасида академик ҳамкорликни жадаллаштириш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, ватандош талабалар ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Челябинск вилоятига мутасаддилари билан жорий йилнинг иккинчи чорагида маҳаллий тадбиркорлардан иборат бизнес-миссияни мамлакатимиз ҳудудларига бизнес-миссияни ташкил этиш, Челябинскдан Ўзбекистон шаҳарларига тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва сайёҳлик йўналишида ҳамкорлик истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
"Макфа" озиқ-овқат корхонаси раҳбарияти кечган мулоқот чоғида Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади