Logo

Эрон компанияси Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича лойиҳаларда қатнатиш таклифини билдирди

Март 18, 2024. 10:14 • 42 сония

267
Эрон компанияси Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича лойиҳаларда қатнатиш таклифини билдирди

ТЕҲРОН, 18 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эронинг "Razigaran Arg-e Azadi Consulting Engineers Company" компанияси директори Алиризо Аниси билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Эрон вакилига мамлакатимизда сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида барча соҳаларда амалга оширилаётган натижадор ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Алиризо Аниси Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг энг етакчи мамлакатларидан бири сифатида билишини ва ўзбек тадбиркорлари билан биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича лойиҳаларда қатнатиш таклифини ҳам илгари сурди.

Томонлар мазкур йўналишда ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида фикр алмашдилар.

Бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Эрон томони дипломатик миссия биносида ташкил этилган ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан безатилган ва мамлакатимиз урф-одатлари ва анъаналари акс этган бурчак билан танишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш