Logo

Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Июнь 28, 2025. 15:01 • 34 сония

230
Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

ВАРШАВА, 28 июнь. /"Дунё"/. Ўзбекистонда жиноят содир этгани учун халқаро қидирувга берилган A.A Польшадан мамлакатимизга экстрадиция қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси, мамлакатимиз элчихонаси ва Польшанинг тегишли идоралари ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида халқаро қидирувда бўлган фуқаро A.A мазкур мамлакат ҳудудида қўлга олинди ва юртимизга қайтарилди.

A.A. Интерполнинг қизил циркуляри орқали қидирувга берилган бўлиб, у Ўзбекистон ҳудудида фирибгарлик содир этганликда айбланмоқда.

"Қонун олдида ҳамма тенг. Жиноят содир этган ҳар қандай шахс албатта жавобгарликка тортилади. Ўзбекистон элчихонаси барча фуқароларни қаерда бўлишларидан қатъий назар қонун-қоидаларга риоя қилишга чақиради", – деб ёзилган мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонаси  telegram-каналида эълон қилинган хабарда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш