Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ноябрь 08, 2026. 09:10 • 2 дақ

• 153
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

МАДИНА, 8 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Мадина минтақаси амири шаҳзода Салмон бин Султон Ол Сауд билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги стратегик муносабатларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва туристик соҳаларда ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Саудия томони икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаб, Мадина шаҳридаги қурилиш лойиҳаларида иштирок этаётган, шунингдек, саноат ва жамоат овқатланиш соҳаларида ўз бизнес лойиҳаларини амалга ошираётган ўзбекистонлик тадбиркорларнинг фаолиятига юқори баҳо берди.

Шунингдек ўқинг

Зиёрат туризмини ривожлантириш, Мадинага ташриф буюраётган, жумладан, умра ва зиёрат амалларини бажараётган Ўзбекистон фуқаролари учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шаҳзода Салмон бин Султон ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди ҳамда Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади. Учрашув сўнггида у тегишли таклифга биноан Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлигини ҳам маълум қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш