Британиядаги Халқаро бизнес мактаби "Эл-юрт умиди" фонди билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдиряпти
Май 30, 2025. 12:30 • 48 сония
• 128
ЛОНДОН, 30 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британиянинг "Hult International Business School" (Hult) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида "Hult" вакиллари Ўзбекистонда таълим соҳаларида амалга оширалаётган ислоҳотларни юксак баҳоладилар.
Айниқса, иқтидорли ёшларнинг чет мамлакатлардаги нуфузли университетларда таълим олиши йўналишларида кўмаклашувчи
"Эл-юрт умиди" фонди таъсис этилгани таъкидланди.
"Hult" вакиллари мазкур соҳада келгусида "Эл-юрт умиди" фонди билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги билдиришди.
Британия томонига кўра, "Hult" "Triple Accreditation" яъни, "AACSB", "AMBA", "EQUIS" аккредитациядан ўтган. Шунингдек, "Financial Times" ва "QS" рейтингларида энг яхши халқаро MBA дастурларидан бири сифатида тан олинган.
"Hult" – халқаро бизнес мактаб бўлиб, унинг АҚШ,
Буюк Британия ҳамда БАА каби мамлакатларда кампуслари бор.
Халқаро бизнес мактаб 1964 йилда таъсис этилган. "Hult"нинг бакалавриат (BBA), магистратура (MBA, International Business, Finance, Business Analytics, Marketing) ҳамда MBA (Executive MBA) йўналишларида юқори сифатли таълим олиш имконияти мавжуд.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади