Logo

Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

Июнь 27, 2025. 10:57 • 48 сония

94
Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

ЛОНДОН, 27 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг "International College at Robert Gordon University" (ICRGU) директори Алистер Бейкер билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Алистер Бейкер Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришларни юксак баҳолади. Иқтидорли ёшларнинг замонавий билимларни эгаллаши учун кенг имкониятларнинг тақдим этилиши, жумладан "Эл-юрт умиди" жамғармасининг таъсис этилганлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, "ICRGU" директори "ICRGU" Ўзбекистон университетлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

"International College at Robert Gordon University" – бу Шотландиянинг Абердин шаҳрида жойлашган Robert Gordon University (RGU)нинг олий таълим ўқув дастурлари ва йўналишларига тайёрловчи муассаса ҳисобланади.

"ICRGU" фармацевтика, соғлиқни сақлаш, муҳандислик ва бошқа олий таълим йўналишларида (Business, Engineering, Computing, Architecture, Art & Design) ўқув дастурларини давом эттиришда кўникма ҳосил қилиш учун кўмаклашади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш