Logo

Лондонда "Буюк ипак йўли афсоналари" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

Июнь 15, 2025. 11:22 • 44 сония

164
Лондонда "Буюк ипак йўли афсоналари" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

ЛОНДОН, 15 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британиядаги "Тўмарис" аёллар бирлашмаси ҳамкорлигида жамоат арбоби, тадбиркор, сценарист ва ёзувчи Гулчехрабегим Махмудованинг "The Legends of Great Silk Road" ("Буюк ипак йўли афсоналари") китобининг тақдимот маросими ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур тадбир мамлакатимизнинг бой тарихий мероси, маданий қадриятлари ва Ипак йўли цивилизациясини кенг жамоатчиликка танитиш мақсадида ташкил этилди. Тақдимотда Британиядаги фаол ўзбек диаспораси аъзолари, маҳаллий жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

"The Legends of Great Silk Road" асари Ипак йўли билан боғлиқ афсоналар, тарихий воқеалар, маданий алоқалар ва маънавий қадриятларнинг бадиий талқинини ўз ичига олган.

Китоб халқаро аудитория учун инглиз тилида чоп этилган бўлиб, у Ўзбекистонни жаҳон маданий харитасида янада кенгроқ намоён этишга хизмат қилади.

Ўзбекистон элчихона ва "Тўмарис" бирлашмаси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ташкил этилган мазкур маданий тадбир Британия жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш