Ўзбекистоннинг янги бош консули Владивостокда Россия ТИВ вакили билан илк учрашувини ўтказди

Июль 11, 2026. 10:30 • 2 дақ

119
Ўзбекистоннинг янги бош консули Владивостокда Россия ТИВ вакили билан илк учрашувини ўтказди

 ВЛАДИВОСТОК, 11 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги бош консули Хожиакбар Вахабов Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Евгений Волосастов билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудида доимий ва вақтинчалик истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга консуллик-ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар ватандошларимизнинг иш фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиш, ички ишлар, миграция, тергов ва чегара қўшинлари идоралари вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтказиш ҳамда бу борада Россия Ташқи ишлар вазирлиги ваколатхонаси томонидан зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан келишувга эришилди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Россиянинг Узоқ Шарқ ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти ҳажмини кенгайтириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболларини кўриб чиқди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш