Ўзбекистоннинг янги элчиси Эрон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Январ 15, 2024. 19:01 • 1 дақ
• 1037
ТЕҲРОН, 15 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Фариддин Насриев Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиёнга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган мулоқотда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, жумладан, савдо, инновациялар, юқори технологиялар, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, коммуникациялар, туризм ҳамда маданий-гуманитар алмашинув каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 18 июнда Теҳронга бўлиб ўтган расмий ташрифи ҳамда Эрон Президентининг 2022 йил 14-16 сентябрь кунлари Самарқандга расмий ташрифи ва 2023 йил 9 ноябрь куни Тошкентга амалий ташрифи давомида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратгани таъкидланди.
Эрон ТИВ раҳбари мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда барча йўналишларда – сиёсат, парламентлараро алоқалар, савдо ва иқтисодиёт, инновациялар ва қишлоқ хўжалигида, маданий-гуманитар соҳада янги даражага кўтарилганини мамнуният билан қайд этди.
Эрон ташқи ишлар вазири элчига масъулиятли ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Томонлар, шунингдек, бўлажак икки томонлама учрашувларнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқдилар.
Эслатиб ўтамиз, Фариддин Насриев 2015-2023 йилларда мамлакатимизнинг Эрондаги элчиси лавозимида ишлаган Баҳодир Абдуллаев ўрнига тайинланган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Германия касбий таълим ва миграция соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Исломобод шаҳрида “Ўзбекистон покистонлик фотосуратчилар нигоҳида” фотокўргазмаси очилди
Миср билан АКТ соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
Ўзбекистон ва Польша нуфузли компаниялари АКТ соҳасида ҳамкорлик ўрнатади
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади