Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Португалия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Май 28, 2025. 10:01 • 40 сония
• 1116
ЛИССАБОН, 28 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Португалияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган) Нодир Ғаниев ушбу мамлакат Президенти Марселу Ребелу де Соузага ишонч ёрлиқларини топширди.

"Белем" саройида бўлиб ўтган расмий маросимдан сўнг кечган мулоқот чоғида Португалия Президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболларини юқори баҳолади. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Марселу Ребелу де Соуза Нодир Ғаниевни ушбу лавозимга тайинлагани билан табриклаб, унга Португалия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги дипломатик фаолиятида улкан зафарлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Португалия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 12 августда ўрнатилган.
Аввал Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси лавозимида ишлаб келган Нодир Ганиев 2024 йил 17 сентябрь куни Франция Президенти Эммануэл Макронга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади