Миср ва Ўзбекистон киночилари биргаликда Сайфиддин Қутуз ҳақида фильм суратга олади
Декабрь 02, 2025. 09:34 • 2 дақ
• 419
ҚОҲИРА, 2 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Элчиси Мансурбек Қиличев Миср ташқи ишлар вазирининг маданий масалалар бўйича ўринбосари Ваэл ан-Наггар билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги маданий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ваэл ан-Наггар Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва ислом дунёси тарихидаги муҳим ўрнини эътироф этган ҳолда, маданий соҳаларда фаол ҳамкорликни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Шунингдек, Миср–Ўзбекистон кино ижодкорлари ҳамкорлигида Сайфиддин Қутуз ҳақида фильм суратга олиш, икки халқ адабиёт дурдоналарини ўзбек ва араб тилларига таржима қилиш, кутубхоналар, музейлар ва мусиқа институтлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, қўшма санъат кўргазмаларини ташкил этиш ҳақида фикр-мулоҳаза алмашилди.
Мулоқот якунида мамлакатлар ўртасида маданият, туризм ва санъат соҳасидаги манфаатдор идоралар раҳбарлари ўртасида учрашувлар ташкил этиш, ўзаро алоқаларнинг истиқболли йўналишларини биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси