Logo

Британиянинг ноширлик ва таълим хизматларини кўрсатувчи компанияси Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

Декабрь 08, 2024. 10:56 • 50 сония

199
Британиянинг ноширлик ва таълим хизматларини кўрсатувчи компанияси Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда

ЛОНДОН, 8 декабрь. /"Дунё" АА/.  Ўзбекистон элчихонасида Британиянинг "Hachette UK" таълим хизматларини кўрсатувчи ва ноширлик  компанияси ижрочи бош директори Дэвид Шелли билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Дэвид Шелли "Hachette UK"  компанияси фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, "Hachette Learning" бренди асосида компания томонидан таълим муассасалари ва мутахассислар эҳтиёжлари учун зарур бўлган дастурий таъминот маҳсулотлари ишга туширилган. Мазкур дастурий таъминот маҳсулотлари исталган ёшдаги ўқувчилар учун мўлжалланган.


"Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотларни ва ёшларнинг сифатли таълим олиши учун яратиб берилаётган шароитларни эътироф этиш керак. Ушбу омиллар бизни келгусида Ўзбекистон билан ҳамкорликларни йўлга қўйишга ундамоқда", деди у.


Учрашув чоғида "Hachette UK" компанияси номидан  Республика болалар кутубхонаси учун энг янги китоблар ва инглиз тили дарсликлари топширилди.


"Hachette UK"  жаҳондаги энг йирик ноширлик ва таълим хизматларини кўрсатувчи етакчи компания ҳисобланади.  Унинг Британиядаги фаолиятига 1846 йилда йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда компания 12 та ноширлик уйи ва 60 та босмахонага эгалик қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш