Бухородаги техникумларга 14 та замонавий интерактив смарт-панель топширилди

Ноябрь 02, 2026. 09:00 • 46 сония

• 23
Бухородаги техникумларга 14 та замонавий интерактив смарт-панель топширилди

ГУАНЧЖОУ, 2 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси хитойлик ҳамкорлар кўмагида Когон тумани ва Когон шаҳар техникумларига 14 та замонавий интерактив смарт-панель топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу жиҳозлар таълим сифатини ошириш ҳамда ўқувчиларнинг таълим жараёнида замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Мамлакатимизнинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси мазкур таълим муассасаларининг Хитойдаги етакчи касб-ҳунар коллежлари билан халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш борасидаги ишларни давом эттирмоқда.

Томонлар тажриба алмашиш ва замонавий таълим ечимларини жорий этишга қаратилган амалий лойиҳаларни изчил ривожлантирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш