Ўзбекистон ва Туркманистон университетлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ноябрь 01, 2026. 14:30 • 2 дақ

• 146
Ўзбекистон ва Туркманистон университетлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

АШХОБОД, 1 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Алимов Туркманистон Халқаро гуманитар фанлар ва тараққиёт университети ректори Марал Кулиева билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув чоғида ўзбек-туркман муносабатлари ва стратегик шериклик изчил ривожланиб бораётганини қайд этдиди, шунингдек, академик, илмий ва таълим соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Ректор олийгоҳ фаолияти ҳақида сўзлаб бериб, у ерда таълим тўлиқ инглиз тилида олиб борилишини таъкидлади. Университет тузилмасида ижтимоий ва гуманитар фанлар, халқаро ҳуқуқ ва муносабатлар, иқтисодиёт ва менежмент, шунингдек, ахборот технологиялари факультетлари фаолият юритмоқда. Мазкур олий таълим муассасаси АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Финляндия ва бошқа давлатларнинг етакчи таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик қилади.

Марал Кулиева Ўзбекистон университетлари билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди. Унинг маълумотларига кўра, 2023–2026 йилларда мазкур олийгоҳ томонидан ташкил этилган халқаро олимпиадаларда 450 нафар ўзбекистонлик талаба ва ўқитувчи иштирок этган.

Ўзбекистон вакиллари математика фани бўйича 260 та медални қўлга киритган, шунингдек, фалсафа ва жаҳон иқтисодиёти йўналишлари бўйича 170 та совринли ўринни эгаллаган.

Учрашув якунида туркман томони Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув юртлари билан институционал ҳамкорликни, жумладан, меморандумлар ва икки томонлама битимлар имзолаш орқали мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш