Япон футбол академиялари тажрибаси Ўзбекистонда жорий этилади

Октябрь 31, 2026. 15:00 • 2 дақ

• 200
Япон футбол академиялари тажрибаси Ўзбекистонда жорий этилади

ТОКИО, 31 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида таниқли япон футбол мутахассиси Сатору Сакума билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида томонлар футбол соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, ёш футболчиларни тайёрлаш, мураббийларнинг малакасини ошириш ҳамда футбол клублари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда япон тажрибасини Ўзбекистон футбол академияларини ривожлантириш, машғулотлар жараёнини ташкил этиш ҳамда маҳаллий клубларни бошқариш тизимига татбиқ этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сатору Сакума Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга, жумладан, япон мутахассисларини жалб қилиш, касбий тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар якунида икки мамлакат тегишли спорт ташкилотлари ўртасидаги амалий алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Белгиланган  ташаббуслар Ўзбекистон ва Япония ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мамлакатимизда ёш футболчиларни тайёрлаш имкониятларини янада оширишга хизмат қилади.

Сатору Сакума футбол соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлиб, 2004 йилда Япония футбол ассоциациясининг олий тоифадаги “S” мураббийлик лицензиясини олган. “Ventforet Kofu” клубида масъул лавозимларда ишлаган. Шунингдек, 2018 йилдан буён “Ventforet Yamanashi Sports Club” компаниясига раҳбарлик қилиб келмоқда. Бундан ташқари, у 2020 йилда япон клубининг Наманган вилояти билан ҳамкорлиги доирасида мазкур ҳудудда ёшлар футболини ривожлантириш бўйича маслаҳатчи сифатида жалб қилинган эди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш