Logo

Польшада Ўзбекистон Ёшлари кунига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди

Июль 02, 2025. 11:07 • 1 дақ

96
Польшада Ўзбекистон Ёшлари кунига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди

ВАРШАВА, 2 июль. /"Дунё" АА/. Варшава бизнес ва амалий фанлар университетида Польша олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирокида "Global Youth Forum-2025" форуми ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциацияси билан биргаликда ташкил этилди.

Анжуман аввалида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан мамлакатимиз ёшлари билан ўтказган учрашуви ҳақидаги видеолавҳалар намойиш этилди.

Форумда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистонда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиши ва ўз салоҳиятини тўлақонли намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтдилар. Ёш мутахассисларни рағбатлантириш, уларнинг хорижда тажриба орттириши ва илмий фаолият билан шуғулланиши учун барча имкониятлар яратилаётгани таъкидланди. Хусусан, истеъдодли ёшларнинг етакчи мамлакатларда таҳсил олиши, амалиёт ўташи ва илмий изланишларни амалга ошириши билан боғлиқ харажатлар "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан қоплаб берилади.

Форум доирасида ёшлар ўртасида шахмат бўйича халқаро турнир ташкил этилди. Турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Россия, Украина, Хитой, Ҳиндистон ва Польша каби мамлакатлардан келган ёшлар дона сурдилар.

 Бундан ташқари, билимли ёшлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда бешта жамоа ўзаро беллашди.

Шахмат турнири ва "Заковат" интеллектуал ўйини ғолиб ҳамда совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш