Польша авиакомпанияси 2024 йил апрель-июнь ойларида Варшава-Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига 4 марта парвоз амалга оширишни режалаштирмоқда
Декабрь 23, 2023. 14:15 • 47 сония
• 510
ВАРШАВА, 24 декабрь. /"Дунё" АА/. Варшава шаҳрида Ўзбекистон дипломатлари Польшанинг "LOT Polish Airlines" авиакомпанияси президенти Михал Фиёл билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Польша томонининг маълум қилишича, авиакомпания 2024 йил март ойидан Варшава ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди.
Михал Фиёл сўзига кўра, компания делегациясининг шу йил ёзидаги Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича Транспорт вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, "Uzbekistan Airports" АЖ ҳамда "Uzbekistan Airways" АЖ вакиллари билан ўрнатилган алоқалар ўз самарасини бермоқда.
Авиакомпания президентининг таъкидлашича, анъанага кўра, биринчи рейсда Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари, туризм вазири ўринбосари, парламент вакиллари вa бошқа расмий шахслар Ўзбекистонга келади.
Таъкидланганидек, Варшава–Тошкент йўналиши бўйича парвозларга талаб юқорилигини ҳисобга олиб, 2024 йилнинг апрель-июнь ойларида парвозлар ҳафтасига 4 марта амалга оширилади. Шунингдек, Польша авиакомпанияси президенти йилига жами 40 минг йўловчи ташиш мумкинлигини қайд этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади