Logo

Польшанинг Плоцк шаҳри ва Тошкент вилояти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади

154
Польшанинг Плоцк шаҳри ва Тошкент вилояти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади

ПЛОЦК, 12 марта. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Польшанинг Плоцк шаҳрига ташриф буюриб, шаҳар мэри Анджей Новаковский билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, иқтисодий ва маданий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда қатор муҳим келишувларга эришилди. Хусусан, Плоцк шаҳри ҳамда Олмалиқ, Чирчиқ ва Ангрен туманлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича келишув бўлиб ўтди.

2026 йилда Плоцк шаҳри мэри Анджей Новаковский бошчилигида Польша ишбилармонлари вакилларидан иборат бизнес-миссиянинг Тошкент вилоятига ташрифини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Мазкур ташриф икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди.

Читайте также

Шунингдек, Плоцк шаҳрида жойлашган Мазовия академияси  билан таълим ва илмий-тадқиқот соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, талабалар ва мутахассислар алмашинувини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Давлат бошқарувининг маҳаллий ва қуйи бўғинларидаги ваколатли тузилмалар ўртасида тажриба алмашувини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли динамикасига мос равишда ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ҳамда замонавий шаҳарсозликни режалаштириш соҳаларида амалий ҳамкорлик режалари белгиланди.

Бундан ташқари, маданият, спорт ва тиббиёт соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Плоцк саноат ва технология парки билан Ўзбекистондаги технология парклари ҳамда эркин иқтисодий зоналар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш