Logo

Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчилари Қорақалпоғистоннинг юксалиб бораётган салоҳияти билан танишди

Июнь 08, 2025. 15:28 • 46 сония

106
Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчилари Қорақалпоғистоннинг юксалиб бораётган салоҳияти билан танишди

НУКУС, 8 июнь. /"Дунё" АА Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси Раҳматулла Нуримбетов, Польшадаги элчиси Амирсайид Аъзамхўжаев ва Латвиядаги элчиси Тимур Раҳмонов халқаро ҳамкорлик истиқболларини белгилаш мақсадида ишчи ташриф билан Қорақалпоғистон Республикасига борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида элчилар Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Оринбаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг таълим, фан, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, инсон ресурсларини ривожлантириш учун масъул бўлган идора ва муассасалари вакиллари билан учрашувлар ўтказдилар. Уларда ушбу соҳаларга хорижий ва халқаро грантлар, молиявий ва техник кўмакни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, дипломатлар, Нукус туманида жойлашган "Bio Gumus" стартап лойиҳаси билан танишишди. Корхона раҳбари Шерзод Ниязимбетов билан замонавий технологиялар қўлланилган ҳолда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Европа бозорларига экспорт географиясини кенгайтириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Бундан ташқари, юртимиз дипломатик миссиялари раҳбарлари Амударё туманининг иқтисодий салоҳиятини, хусусан, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, чорвачилик ва тўқимачилик саноатида амалга оширилган ишларни кўздан кечиришди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш